Сулҳга қарамай, АҚШ ва Эрон ракета зарбалари алмашди

Олам

image

АҚШ Эронга янги ракета зарбалари берди, Эрон ҳам жавоб қайтарди. Бу ҳақда ҳар икки мамлакат ҳарбий идоралари хабар берди.

 АҚШ Марказий қўмондонлиги баёнотида айтилишича, ушбу зарбалар Эроннинг Ҳормуз бўғозидаги “тижорат кемалари қатновига қарши давом этаётган агрессияси”, хусусан, иккита савдо кемасига уюштирилган дрон ҳужумларига жавоб бўлган.

Қўшма Штатлар баёнотига кўра,  “ҳарбий кузатув объектлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизими ва дронлар омборлари” зарбалар нишонига айланган.

“Эронга ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бажариш имконияти берилган эди, бироқ у буни қилмасликни лозим топди”, дейилади баёнотда.

Ҳарбийларнинг билдиришича, Ҳормуз бўғози орқали тижорат кемаларининг ҳаракати давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу Эрон ва АҚШ томонидан сўнгги бир сутка ичида амалга оширилган иккинчи зарбалар алмашинуви серияси. Зарбаларнинг қайта “тикланиши” Эроннинг тижорат кемасини ўққа тутиши билан бошланди, АҚШ бунга жавобан Эрондаги бир нечта нишонни урди, Эрон эса шундан сўнг АҚШнинг Баҳрайндаги объектларига зарба берди ва Ҳормуздаги танкерни ўққа тутди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг