Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди – Хоманаий

Олам

image

Эрон Ислом Республикаси АҚШ билан музокаралар олиб бормайди, чунки Вашингтонни фақат ўз манфаатлари қизиқтиради. Бу ҳақда Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Эрон расмийлари билан учрашувда сўз очди.

“Баъзи виждонсиз ҳукуматлар музокараларни муаммоларни ҳал қилиш учун эмас, балки ўз манфаатларини зўрлаб қабул қилдириш учун олиб боради. Эрон Ислом Республикаси эса уларнинг умидларини пучга чиқаради”, деди у.

У бу гапни АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эрон ядро дастури бўйича музокаралар ўтказиш таклифи ёзилган хатига жавобан билдирди. Хоманаийнинг таъкидлашича, Ғарб томонидан қўлланилаётган икки хил мезон сиёсати “цивилизация учун шармандали” ҳолат. У, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар жиноятини тан олиб, шу билан бирга, Ғазо секторида исроилликлар томонидан содир этилган жиноятларни инкор этиш мантиқсиз эканини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп “Fox Business” телеканалига берган интервьюсида Хоманаийга Эрон ядро дастури бўйича музокаралар ўтказиш таклифи билан мактуб йўллаганини айтган эди.

Бироқ Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси бу хатни олмаганини маълум қилган. Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса Трамп маъмурияти Эронга нисбатан “максимал босим” сиёсатини давом эттирар экан, музокараларга ҳеч қандай эҳтиёж йўқлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Оятуллоҳ Али Хоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг