Эрон афғонистонлик аёлларга ёрдам бермоқчи
World
−
26 December 2022 5329 1 minute
“Толибон” ҳаракати томонидан тузилган муваққат Афғонистон ҳукумати аёлларнинг олий ўқув юртларида ўқишини тўхтатиб туриш қароридан сўнг Эрон афғон аёлларига университетда таълимни давом эттиришда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Эрон Президентининг оила ва аёллар масалалари бўйича ўринбосари Энсия Хазалий маълум қилди.
“Эрон афғонистонлик аёлларга университетда турли даражадаги таълимни давом эттиришга ёрдам беришга, шунингдек, ушбу мамлакат фуқароларига ёрдам беришга тайёр”, деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 декабрь куни “Толибон” ҳаракати мамлакат университетларидан талаба қизлар учун дарсларни кейинги огоҳлантиришгача тўхтатишни талаб қилди. Бунинг ортидан АҚШ маъмурияти ўз иттифоқчилари билан биргаликда Афғонистондаги олий ўқув юртларида қизларнинг ўқиши тўхтатилгани муносабати билан “Толибон” ҳаракатига қарши чора кўришни режалаштираётгани маълум қилинди.
"Толибон"га кўра, бундай қарорга “[университет] ётоқхоналарида аёлларнинг бўлиши ва уларнинг вилоятлардан [ўқиш учун] эркаклар ҳамроҳлигисиз келиши, талаба қизларнинг ҳижоб ўраш қоидаларига риоя қилмаслиги, эркак ва аёлнинг биргаликда ўқиши, баъзи факультетларда қизларнинг ўқитилиши ислом қонунларига зид ва афғонларнинг ғурурига путур етказиши сабаб бўлган.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November