Эрон ҳужумлари жавобсиз қолмайди – Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 

Олам

image

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Эроннинг Нахичевон Мухтор Республикасидаги аэропортга қилган ҳужуми жавобсиз қолмаслигини билдирди. Бу ҳақда вазирлик баёнот билан чиқди.

Қайд этилишича, Эроннинг Нахичевон халқаро аэропорти ва мактаб яқинига қилинган дрон ҳужуми ҳозирда ўрганилмоқда. Дронларнинг техник параметр ва ушбу ҳужумларнинг тафсилотлари батафсил текширилмоқда.

“Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш, фуқаролар ва фуқаролик инфратузилмасининг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур жавоб чораларини тайёрламоқда ва ушбу ҳужумлар жавобсиз қолмайди”, дейилади вазирлик баёнотида.

Шунингдек, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Эрон Қуролли кучлари томонидан мамлакат ҳудудидаги фуқаролик инфратузилмасига қарши амалга оширилган ҳужумларни қатъий қоралаган.

Дрон ҳужумлари оқибатида жароҳатланганлардан бирининг шахси аниқланди.

“Жароҳатланганлардан бири 1986 йилда туғилган Райҳона Валиева бўлиб, унинг ҳолати ҳозирда ўрта-оғир деб баҳоланмоқда. Текширув ва даволаниши тиббиёт муассасасида давом эттирилмоқда”, дейилади шифохона маълумотда.

Маълумот учун, Эрон томони ҳолат юзасидан ҳозирга қадар ҳеч қандай очиқлама бермаган.

Эроннинг Озарбайжонга ҳужуми

Бугун, 5 март куни Эрон ракетаси Озарбайжоннинг Нахичевон Мухтор Республикаси ҳудудидаги аэропортга қулаб тушди.

Нахичевон Озарбайжоннинг Эрон, Туркия ва Арманистон билан чегарадош эксклави бўлиб, Жанубий Кавказда стратегик жиҳатдан муҳим ҳудуд ҳисобланади. Агар бу ҳодиса тасдиқланса, минтақавий хавфсизлик ва сиёсий вазиятга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.  

Мазкур воқеадан сўнг, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди. Унда битта дрон Нахичевон халқаро аэропортининг терминал биносига зарба берган, яна бошқа бир дрон эса Шакаробод қишлоғидаги мактаб биноси яқинига тушган. Ҳудуддаги мактаб ўқувчилар ва ўқитувчилари эса эвакуация қилинган. 

Мазкур воқеадан сўнг Эрон Ислом Республикасининг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мужтабо Демирчилу Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган, у ерда Эрон томонига кескин норозилик билдирилган ва тегишли норозилик нотаси топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазирлиги Озарбайжон баёнот Райҳона Валиева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг