Эрон ҳарбийлари Афғонистон шаҳрини ўққа тутди – ОАВ
Олам
−
06 Март 2023
16049Афғонистон ва Эрон чегарасида икки давлат ўртасида қуролли тўқнашувлар юз берди. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Hasht e Subh” агентлиги чегарадаги Нимроз вилоятидаги манбаларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Эрон билан чегарадош Нимроз вилоятида “Толибон” хавфсизлик кучларининг штаб-квартираси ўққа тутилган.
Агентлик маълумотларига кўра, тўқнашувлар давомида турли қуроллар қўлланган. Ҳалок бўлганлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Шунингдек, тўқнашув сабаблари номаълум. Эрон томони ҳали воқеа юзасидан изоҳ бермаган.
“Толибон” ва Эрон чегарачилари ўртасидаги тўқнашувлар 2021 йил декабрида ва 2022 йил июлида қайд этилган эди.
Жорий йилнинг февраль ойи охирида толиблар можаро чоғида бир эронлик чегарачини қўлга олди ва музокаралардан сўнг уни қўйиб юборишган.