Эрон ҳар қандай таҳдидга дарҳол жавоб қайтаради – Ароқчи

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мамлакат халқи ёки раҳбариятига қарши ҳар қандай таҳдидга Теҳрон дарҳол ва қатъий жавоб қайтаришини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг X ижтимоий тармоғидага саҳифачида ёзди.

Эрон Ташқи ишлар вазири бу баёноти билан АҚШ Президентининг Исроилга таъсир ўтказишига ишора қилган.

“АҚШ Президенти Тель-Авивдаги ўз иттифоқчиларини жиловлаш мажбуриятини олган. Агар улар ўз “хўжайини”га бўйсунмаса, Эрон уларга сабоқ беради”, деб ёзган Аббос Ароқчи.

Бу баёнот АҚШ ва Эрон вакиллари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида техник музокаралар ўтказаётган бир вақтда янграган. Манбаларга кўра, томонлар Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини тартибга солиш ҳамда узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш келишувига эришиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Аббос Ароқчининг баёноти Исроил Мудофаа вазири Исроил Кацнинг Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий “ўлим учун нишонга олингани” ҳақидаги баёноти ортидан эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтон ва Теҳрон ўртасида узоқ муддатли тинчлик келишувига эришиш арафасида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий АҚШнинг юқори даражали вакиллари билан яқин кунларда ҳеч қандай учрашув ўтказилмаслигини маълум қилган эди.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг