Эрон ҳам Россиядан юз ўгирди
Олам
−
24 Июнь 2023
55619Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Носир Каноний Россияда содир бўлаётган воқеалар унинг ички иши эканини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, расмий Теҳрон Россияда қонун-устуворлиги таъминланишини қўллаб-қувватлаган.
"Ташқи ишлар вазирлиги вакили Носир Каноний Россиядаги воқеани ушбу мамлакатнинг ички иши деб атади ва Эрон Россия Федерациясида қонун устуворлигини қўллаб қувватлашини қўшимча қилди", дейилади Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Telegram каналида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон суҳбатини амалга оширган ва Тўқаев ҳам ҳозирги воқеалар Россиянинг ички иши эканини айтганди. Бу кўплаб оммавий ахборот воситалари томонидан Путинни қўллаб-қувватлашдан бош тортиш дея баҳоланди. Шунингдек, Владимир Путин Баларусь ва Ўзбекистон Президентларига ҳам қўнғироқ қилиб, уларни Россия ичидаги ҳозирги вазиятдан хабардор қилган. Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати берган хабарга кўра, ўзаро суҳбатда давлат раҳбарлари икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилган.
Россияда бўлаётган воқеалар
Бугун, 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олди. Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бунинг ортидан Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер” ҳужум отрядлари жангчиларига, мурожаат билан чиқди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларини огоҳлантирди.
Шундай қизғин вазиятдан Рамзан Қодиров ҳам четда қолгани йўқ. У Чеченистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Россия гвардияси жангчиларини кескинлик юзага келган зоналарга жўнатди.
LiveБарчаси
29 Октябрь