Мирзиёевнинг Администрацияси Путин қандай хабарни етказганини очиқлади
Жамият
−
24 Июнь 2023
71686Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Президент Владимир Путин Мирзиёевга Россиядаги вазият тўғрисида маълумот берган.
Шунингдек, Икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинган.
Аввалроқ, Владимир Путин Беларусь ва Қозоғистон Президентларига ҳам қўнғироқ қилиб, уларни Россия ичидаги ҳозирги вазиятдан хабардор қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олганди. Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бунинг ортидан Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер” ҳужум отрядлари жангчиларига, Президент Владимир Путин эса россияликларга мурожаат билан чиқди. Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларини огоҳлантирди.
Шунингдек, Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев ва унинг оиласи Москвадан эвакуация қилингани, Путин ҳам вертолётда Новогороднинг Валдай шаҳрига кетган бўлиши мумкинлиги айтилганди.
LiveБарчаси