Эркин Комилов оғир жудоликка учради

Жамият

image

Ўзбек Миллий академик драма театри санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг умр йўлдоши Маҳбуба Комилова 62 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбек Миллий Академик драма театри хабар берди.

Театр жамоаси Эркин Комилов ҳамда унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

Маълумот учун, Маҳбуба Комилова 1964 йил 9 февралда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1987 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг режиссёрлик факультетини тамомлаган. Ўзбек Миллий академик драма театрида режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг турмуш ўртоғи Дилдора Йўлдошева вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

театр Маҳбуба Комилова Эркин Комилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг