Эрдўғаннинг шашти баланд. У Путин ва Зеленский билан қатъий гаплашиб олмоқчи
Олам
−
31 Март 2022
13094Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия ва Украина раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш истагида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Мен Путин ва Зеленский билан қатъий музокаралар олиб боришга қарор қилдим. Мен уларга бизнинг мақсадимиз уларнинг учрашувини имкон қадар тезроқ ташкил этиш эканлигини айтаман. Умид қиламанки, биз Путин ва Зеленский учрашувининг санасини келишиб оламиз, биз уни ташкил қилишга тайёрмиз”, дейди Эрдўған.
Бундан ташқари, Туркия раҳбари Анқара Украина хавфсизлиги кафолати бўлмиш давлатлардан бирига айланишга тайёрлигини айтган.
“Туркия Украина хавфсизлигининг кафилларидан бирига айланишга тайёр. Биз бундай ташаббусни ижобий қабул қиламиз, аммо бу таклифни батафсил таҳлил қилиш зарур”, дейди у.
Аввалроқ, Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Россия ва Украина дипломатлари раҳбарлари Украина бўйича навбатдаги учрашув ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлашини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Долмабахче саройида Россия-Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди. Шуниси аҳамиятлики, ушбу учрашув 7 март куни Брестда ўтказилган музокаралардан кейинги илк юзма-юз мулоқотдир.
Музокараларда Россия делегацияси раҳбари сифатида иштрок этган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский кўра, Украина томони Москванинг нейтрал бўлиш, ядровий мамлакатга айланмаслик, бошқа мамлакатларнинг ҳарбий базаларини киритмаслик ва қўшилмаслик бўйича талабини бажариш юзасидан ёзма ҳужжат тақдим этган.
Учрашувдан кейин Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Россия ва Украина музокараларидан қониқмаганини билдирди.
LiveБарчаси