Кремль Россия ва Украина музокараларидан қониқмаганини билдирди

Олам

image

Москва Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар истиқболлари ва ютуқлари ҳақида гапира олмайди, ҳали қилиниши керак бўлган жуда кўп ишлар бор. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.

"Биринчидан, менинг ҳамкасбим Мединский бугун бу ҳақда батафсилроқ маълумот беради. Иккинчидан, учрашувнинг ижобий томони шундаки, Украина вакиллари ҳеч бўлмаганда ўзи таклиф қилган нарсани аниқ шакллантириб, қоғозга тушира бошлади. Ҳозиргача бу ишни амалга ошириш ўхшамаётган эди. Бу ижобий омил. Қолганларига келсак, ҳозирча биз истиқболлар ва ютуқлар ҳақида айта олмаймиз, ҳали жуда ва жуда узоқ қилиниши керак бўлган ишлар бор”, дейди Кремль вакили. 

Қайд этилишича, Песков музокараларнинг нозик жиҳатлари, хусусан, Киевнинг эҳтимолий келишув кафиллари бўлган давлатлар рўйхати, шунингдек Қрим ва Донбасс масаласини ҳарбий бўлмаган йўл билан ҳал қилиш бўйича таклифларига изоҳ бермаган.

"Биз Қримга бостириб кирмаймиз, у Россия Федерациясининг бир қисмидир. Конституциямизга кўра, Россия ҳудуди бўлган ерлар тақдирини ҳеч ким билан муҳокама қилмаймиз”, дейди Песков.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Долмабахче саройида Россия-Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди. Шуниси аҳамиятлики, ушбу учрашув 7 март куни Брестда ўтказилган музокаралардан кейинги илк юзма-юз мулоқотдир. 

Музокараларда Россия делегацияси раҳбари сифатида иштрок этган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский кўра, Украина томони Москванинг нейтрал бўлиш, ядровий мамлакатга айланмаслик, бошқа мамлакатларнинг ҳарбий базаларини киритмаслик ва қўшилмаслик бўйича талабини бажариш юзасидан ёзма ҳужжат тақдим этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг