Эрдўғаннинг овози сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирилди
Олам
−
18 Август 2023 5862 1 дақиқа
Туркияда Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг овозини сохталаштиришда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар берди.
Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига кўра, гумонланувчи шахс сунъий интеллект ёрдамида давлат раҳбарининг овозини сохталаштирган. Шундан сўнг, у сохта овоз орқали GSM линияларида мартабали амалдорлар ва бизнесменларга қўнғироқ қилиб, уларни чув туширишга уринган. Унинг абонентлар билан қандай келишувларга эришгани ҳақида маълумотлар ҳозирча йўқ.
Гумондор қисқа вақт ичида Туркия миллий разведкаси томонидан аниқланиб, қўлга олинган. Мазкур ҳолатдан сўнг расмийлар бу каби жиноятларни олдини олиш мақсадида хавфсизлик чораларини кучайтириш ҳақида баёнот берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарлар мўмай даромад орттириш мақсадида ўзбек кино ихлосмандларига “Доктор Стрэнж” фильмидаги образи билан машҳур бўлган актёр Бенедикт Камбербэтчнинг овозини сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025