Сунъий интеллект ёрдамида “Доктор Стрэнж” овози билан фирибгарлик амалга оширилди

Бу қизиқ

image

Фирибгарлар мўмай даромад орттириш мақсадида ўзбек киноихлосмандларига “Доктор Стрэнж” филмидаги образи билан машҳур бўлган актёр Бенедикт Камбербэтчнинг овозини сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди. 

Билдирилишича, Испаниянинг Peabody Films киностудиясига ўзини актёр Бенедикт Камбербэтч деб таништирган “одам” қўнғироқ қилган. У фильмда суръатга тушишга рози эканлиги ва сценарий унга ёққанлигини айтган. Студия ходимлари аввалига сунъий товушни хақиқийсидан ажрата олмаган ва уларга актёрнинг ўзи қўнғироқ қилди деб ўйлаб, хурсанд бўлган.

“Камбербэтчнинг сунъий интеллект томонидан яратилган овози 100% унинг овози эди”, деди воқеага гувоҳ бўлган сценарист ва режиссёр Боб Уильям.

Суҳбат давомида товушда озгина узилишлар бўлган. Жиноий гуруҳ актёрнинг фильмдаги иштироки учун 250 000 доллар миқдоридаги пулни ҳисоб рақамига юборишни сўраганда, компания ходимларида шубҳа уйғонган. 

Сўнгра Камбербэтчнинг “клони” ва унинг агенти студияга келиб, сценарист билан шахсан учрашишдан бош тортганида кинокомпания ходимлари деярли фирибгарлик қурбонига айланганини англаб етган.

“Сунъий интеллект қурбони бўлганимизни билиб, ҳайратга тушдик ва ҳафсаламиз пир бўлди”, дейди компания сценаристи Уильям.

Маълумот учун, жиноий ишлар учун одамларнинг овозларини тақлид қилиш технологиясидан фойдаланишни, фирибгарлар аллақачон ҳаётга қўллаб бўлган. “McAfee” киберхавфсизлик хизмати берган маълумотларга кўра, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Япония, Австралия ва Ҳиндистон фуқароларининг ўн фоизи сунъий интеллект томонидан фирибгарлик қурбони бўлган.

Севара Азимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

фирибгарлик Сунъий интеллект Доктор Стрэнж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг