Эрдўғаннинг куёви Жапаровга дрон макетини совға қилди
Олам
−
09 Октябрь
6617Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг куёви, Baykar Technology компанияси директорлар кенгаши раиси Селчук Байроқдор Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга қанотларида “Манас” достонининг муҳим лаҳзалари тасвирланган Akinci учувчисиз учиш аппарати макетини топширди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 9 октябрь куни Жапаров Байроқдорни қабул қилди. Учрашувда ҳарбий-техникавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва мудофаа соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Жапаров Baykar Technology каби илғор халқаро компаниялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш Қирғизистон мудофаа қобилиятини ошириш, миллий ҳарбий-саноат комплексини ривожлантириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.
Ўз навбатида, Селчук Байроқдор Baykar Technology компанияси Қирғизистон билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлаб, чегара хавфсизлигини таъминлашда замонавий технологиялардан фойдаланиш ва юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларнинг олдини олиш учун самарали тўхтатувчи восита яратиш муҳимлигини айтган.
Учрашувда Президент Садир Жапаров Қирғизистон Республикасининг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Селчук Байроқдорни “Данк” ордени билан тақдирлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь