Эрдўғаннинг АҚШга ташрифи қолдирилди
Олам
−
27 Апрель 2024 7231 1 дақиқа
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг АҚШга ташрифи қолдирилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Эрдўған жорий йилнинг 9 май куни АҚШга ташриф буюриши керак эди.
“Қўшма Штатлар Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ташрифини кутмоқда, бироқ томонлар шу кунгача бундай сафар вақти бўйича келиша олишмади”, дейди Оқ уй матбуот котиби.
Бунга сабаб қилиб жадваллардаги номувофиқликлар келтирилган ва учрашув ҳар икки томон учун қулайроқ санага қолдирилган.
“Туркия ва АҚШ ўртасидаги олий даражадаги мулоқот давом этади”, дейди Туркия ТИВ матбуот котиби Онжу Кежели.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 24 апрель куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмаер билан учрашганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь