Эрдўғанни ҳақорат қилган 6 кишига нисбатан текширув бошланди
Олам
−
09 Февраль 2022
4239Туркия ҳукумати мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганини эълон қилганидан кейин ижтимоий тармоқларда ҳақоратомуз ва провокацион баёнотлар тарқатган олти кишига нисбатан суд текширувини бошлади. Бу ҳақда “Yeni Şafak” газетаси ёзган.
Таъкидланишича, иш юзасидан олиб борилган тергов доирасида 26 киши озод этилган.
Ҳозирда республикада Президентни ҳақорат қилиш тўғрисидаги қонун мавжуд бўлиб, унга кўра шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ушбу қоидабузарлик учун айбдорларни бир йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш мумкин.
Эрдўған жорий йилнинг 5 февраль куни ўзи ва рафиқаси коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганини маълум қилди. Шунингдек, 3 февраль куни Туркия раҳбарининг Киевга ташрифи чоғида унга ҳамроҳлик қилган Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулусий Акар ҳам коронавирусга чалинганини айтди.
Аввалроқ, Туркиялик журналист Седеф Кабаш Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳақорат қилганликда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик. Седеф Кабаш мухолифатга алоқадор телеканалдаги жонли эфирда айтган мақоли билан Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанни нишонга олганликда айбланмоқда.
LiveБарчаси