Эрдўған ва Тўқаев Россия-Украина урушида кимнинг томонида эканларини очиқладилар

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги асосида инқирознинг тинч йўл билан ҳал қилиниши тарафдори. Бу ҳақда кеча, 10 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Туркияга амалга оширган илк давлат ташрифи якунлари бўйича икки давлат раҳбари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида сўз очилди. 

Анжуманда Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия ва Қозоғистоннинг Украина инқирози бўйича икки мамлакатнинг қарашлари бир хил эканини урғулади: 

“Минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдик. Хусусан, Украинадаги вазиятнинг минтақавий ва глобал оқибатларини муҳокама қилдик. Хусусан, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги асосида инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш борасидаги қарашларимиз бир-бирига мос келишини кузатдик”. 

Эрдўғаннинг қайд этишича, Россия-Украина уруши Туркия ва Қозоғистоннинг ҳам ўзаро, ҳам Туркий давлатлар ташкилотидаги бирдамлиги ва ҳамкорлиги нечоғлиқ муҳимлигини кўрсатган. 

“Маълумки, биз Украинадаги урушни тугатиш учун биринчи кунданоқ катта саъй-ҳаракатларни амалга оширдик. Албатта, бу уруш давлатларимизнинг ҳам икки томонлама даражада, ҳам Туркий давлатлар ташкилоти остидаги бирдамлиги ва ҳамкорлиги муҳимлигини яна бир бор очиб берди. 

Ҳурматли биродарим билан Туркий давлатлар ташкилоти, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти каби платформаларда бирдамлигимизни давом эттириш қароримиз борлигини тасдиқладик. 

Бундан ташқари, октябрь ойида Қозоғистонда Стратегик ҳамкорлик кенгаши бўйича йиғилиш ўтказамиз, деб умид қиламан”, дейди Эрдўған.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Қосим-Жомарт Тўқаев Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

910

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг