Эрдўған ва Путин учрашуви 1 соат 40 дақиқа давом этди
Олам
−
08 Январь 2020
10133Аввал хабар берганимиздек, бугун, 8 январь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған учрашуви бўлиб ўтди. QALAMPIR.UZ’нинг Туркиядаги манбасининг хабар беришича, давлат раҳбарларининг учрашуви Истанбулдаги Халич когресс марказида бўлиб ўтди.
Учрашув 1 соат 40 дақиқа давом этган. Бироқ, унда давлат раҳбарлари қайси мавзуларни муҳокама қилгани маълум эмас. Боиси учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтган. Қайд этилишича, учрашув аввалида суратга тушиш маросими бўлиб ўтган. Шундай сўнг, оммавий ахборот воситалари конгресс марказидан чиқариб юборилган.
Аслида Путин ва Эрдўған Сурия ва Ливия масаласини муҳокама қилиши режалаштирилган эди. Аммо муҳокамада Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескин вазият ҳам кун тартибига чиққани маълум.
Эслатиб ўтамиз, аслида Путин Туркияга “Турк оқими” газ қувурини ишга тушириш маросимида иштирок этиш учун ишчи ташриф билан борган эди. Эрдўған билан учрашув белгилангандан узоқ давом этгани сабаб, газ қувурини ишга тушириш маросими ҳам кеч бошланди.