Эрдўған ва Путин учрашуви ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда
Олам
−
08 Январь 2020
7566Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасидаги учрашув бошланди. Дастлабки маълумотларга кўра, учрашув Истанбулда ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда. Учрашувга оммавий ахборот воситалари ходимлари киритилмаган.
Аввалроқ, учрашув кун тартибига киритилмаган масалалар ўзгаргани ҳақида хабар берган эдик. Манбаларнинг қайд этишича, Президентлар учрашувида Эрон-АҚШ муносабатлари биринчи ўринга чиққан. Жумладан давлат раҳбарлари Сурия ва Ливия масаласини ҳам муҳокама этадилар.
Айни вақтда Президентларнинг учрашувига журналистларнинг киритилмагани қатор эътирозларга сабаб бўлмоқда. Боиси, дунё давлат раҳбарларининг Эрон-АҚШ масаласидаги муносабати ва позиция қандайлигини очиқлашини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин кеча, 7 январь куни Сурияга бориб, Президент Башар Асад билан учрашган эди.
Путин “Турк оқими” газ қувурини ишга тушириш маросимида иштирок этиш учун ишчи ташриф билан Туркияга борган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь