Эрдўған ва Путин БМТ Бош Ассамблеясидан сўнг яна учрашиши мумкин

Олам

image

Президентлар Ражаб Тойиб Эрдўған ва Владимир Путин Туркия раҳбарининг 19-25 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги ҳафталигида бўлиб ўтадиган музокараларидан сўнг, янги учрашув ўтказиши мумкин. Бу ҳақда “Hurriyet” газетаси хабар берди.

Эрдўған кеча, 4 сентябрь куни Сочида бўлиб ўтган музокараларда Путиннинг қашшоқ Африка давлатларига 1 миллион тонна ғалла етказиб бериш ҳақидаги таклифига ижобий муносабат билдирганди. 

“Путиннинг баёнотларидан биз дон йўлаги бўйича музокаралар маълум муддат давом этади, деган хулосага келдик. Эрдўғаннинг БМТдаги учрашувларидан сўнг иккала етакчи ҳам яна учрашиши мумкин”, деб ёзган нашрнинг Туркия Президенти маъмуриятига яқин шарҳловчиси Абдулқодир Селви.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 сентябрь куни Сочида Путин билан музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Эрдўғон Анқара БМТ билан биргаликда Қора денгиз ғалла ташаббусини қайта тиклаш мақсадида янги ташаббуслар тўпламини тайёрлагани ва унинг ижобий кўриб чиқилишига умид қилаётганини айтганди. Россия Федерацияси Президенти эса Москва Истанбул келишувлари бўйича унга берилган ваъдалар бажарилган кундан бошлаб, бир неча кун ичида ғалла битимига қайтишга тайёрлигини билдирган. Маҳаллий дипломатик манбалар эса Туркия яқин кунларда Сочида бўлиб ўтган музокаралар якунлари ҳақида БМТни хабардор қилишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Сочи Путин БМТ Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг