Тошкентга учаётган Эрдўғанни Душанбеда ҳам кутишмоқда

Олам

image
Эрдўған Ўзбекистонга келади north_east

Эрдўған Ўзбекистонга келади

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни расман мамлакатига таклиф қилди. Бу таклифни Раҳмон бугун, 1 июль куни Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар билан учрашувда билдирди. Бу ҳақда Ҳулуси Акар матбуот анжуманида маълум қилди.

“Мен Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонга Туркия Президентининг яқин келажакда Тожикистонга ташриф буюриш ниятида эканини маълум қилдим”, деган Акар.

Мудофаа идораси раҳбари Тожикистон раҳбари билан учрашуви самарали бўлганини айтиб, унда Имомали Раҳмоннинг минтақавий масалалар бўйича шахсий қарашларини билиш имкони бўлганини урғулади. Акар Эрдўғаннинг ташрифи ва икки мамлакат раҳбарларининг учрашуви мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши учун янги куч беришига ишонишини таъкидлади.

“Бугун биз ҳамкорликнинг баъзи масалалари бўйича ҳам фикр алмашдик. Aйтишим мумкинки, бизнинг мамлакатларимиз халқаро масалаларда ўхшаш позицияга эга. Биз Тожикистон Республикасига дўстона, қардош мамлакат ва Марказий Осиё минтақасидаги муҳим шерик сифатида қараймиз”, дейди Акар.

Вазирнинг сўзларига кўра, учрашувда икки томонлама ва минтақавий масалалар, жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган.

“Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан бугунги учрашувдан сўнг икки мамлакат мудофаа вазирликлари турли соҳаларда, жумладан, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни яхшилашга янги туртки бериш учун икки томонлама ташрифларни янада кучайтириши керак”, деган Ҳулуси Акар.

Аввалроқ, Ҳулуси Акар Қирғизистонга ташрифидан кейин қўшни Тожикистонга боргани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил охиригача Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Тошкентга ташриф буюриши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия-Тожикистон

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг