Эрдўған Ўзбекистонга келади
Жамият
−
29 Июнь 2021
14371Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг жорий йил охиригача Тошкентга ташриф буюриши режалаштирилган. Ушбу масала кеча, 28 июнь куни Тошкентда ҳам муҳокама қилинган. Бу ҳақда Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Туркия вице-президенти Фуат Октай айтиб ўтди.
“Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг жорий йил охиригача Тошкентга ташриф буюриши режалаштирилган. Бу масала кеча, 28 июнь куни Тошкентда ҳам муҳокама қилинди”, дейди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги Тошкентга ташриф якунлари бўйича икки туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришни назарда тутадиган 58 банддан иборат Ҳаракатлар режаси тўғрисида келишиб олинган.
“Мулоқотнинг муҳим жиҳатларидан бири Туркия ва Ўзбекистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида шартномани имзолашдир. Анқара Тошкентни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр. Бизнинг ҳамкорлигимиз ҳурмат ва ўзаро манфаат тамойилларига асосланади. Ишончим комилки, 2021 йил Туркия-Ўзбекистон алоқаларини ривожлантириш йили бўлади”, дейди Туркия вице-президенти.
Октайнинг таъкидлашича, Туркия ва Ўзбекистон савдо ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Келгуси йилларда ушбу мақсадга эришиш мумкинлиги қайд этилган.
“Жорий йилнинг охирига келиб товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард долларни, 2023 йилга келиб эса 5 миллиард долларни ташкил этади”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Туркия Республикаси вице-президенти Фуат Октайни қабул қилди.
LiveБарчаси