Эрдўған Сурия масаласида жиддий огоҳлантириш билан чиқди
Олам
−
05 Май 2020
7036Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Суриянинг шимоли-шарқида ҳукумат армияси ва террорчи ташкилотлар томонидан қилинган ҳужумларга тоқат қилмоқчи эмаслигини ва улар давом этса, ҳарбий чоралар кўришини айтди.
“Хавфсизлик зонаси (Суриянинг шимолида) бўйича келишувларимизни бузадиган давомли ҳужумларга энди тоқат қилмаймиз. Агар режим ва террорчилик ташкилоти назоратга олинмаса, биз чоралар кўрамиз”, деди Эрдўған халққа қилган мурожаатида.
Суриянинг Идлиб шаҳридаги вазият февраль ойи охирида, “Ҳайят Таҳрир аш-Шом” гуруҳининг террористлари Сурия ҳукумат кучлари позицияларига кенг кўламли ҳужум уюштирган пайтда кескинлашди. Россия қўллаб-қувватлаб келаётган Сурия армияси ўт очди. Россия Мудофаа вазирлигига кўра, у ерда бўлмаслиги керак бўлган турк ҳарбийлари ҳам бомбардимон остида қолди.
Россия Федерацияси ва Туркия Президентлари Владимир Путин ва Тойиб Эрдўғаннинг 5 март куни Москвада бўлиб ўтган учрашувидан сўнг томонлар “Остона” форматига содиқлигини яна бир бор тасдиқлашди ва сулҳни эълон қилишди. Бундан ташқари, Москва ва Анқара муҳим М-4 автомобиль йўлини биргаликда қўриқлашга келишиб олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь