Эрдўған Россия ва Украина ўртасида “даллол” бўлишдан мақсади нималигини айтди

Олам

image

Туркия Россия ва Украина ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришни мақсад қилган. Президент Ражаб Тойиб Эрдўған эса айнан шу мавзуни бугун Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда бугун, 5 январь куни Анқарада бўлиб ўтган ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партиясининг Туркия вилоятларидаги ваколатхоналари раҳбарларининг йиғилишида Президент Ражаб Тойиб Эрдўған айтиб ўтди. 

Туркия раҳбарининг маълум қилишича, Украина раҳбари билан суҳбат тадбирдан сўнг дарҳол бўлиб ўтади.  

“Биз Зеленский билан Россия Президенти Владимир Путин билан суҳбат натижалари ва Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги муносабатларни юмшатиш йўлларини муҳокама қиламиз. Биз “ғалла йўлаги”, аммиак, ўғит экспорти мавзусига тўхталамиз”, дейди Эрдўған. 

У Россия раҳбари билан суҳбат бугун эрталаб бўлиб ўтганини эслатди.  

“Путин ўз мамлакатининг энг қашшоқ мамлакатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади. Биз ёрдам беришга, турк корхоналарида донни майдалаб, уни Африканинг ривожланмаган мамлакатларига етказиб беришга тайёрмиз”, дея тушунтирди Туркия раҳбари. 

Сиёсатчи Путин билан суҳбатда Россия-Украина уруши мавзусини ҳам ҳар томонлама муҳокама қилганини айтди.  

“Бошқа масалалар қаторида минтақадаги қўшма қадамлар, Туркия-Россия муносабатларининг ҳолати ва истиқболлари, Суриядаги вазиятни муҳокама қилдик”, дейди у. 

Унинг эслатишича, аввалроқ Москвада Туркия, Россия Федерацияси ва Сурия Мудофаа вазирлиги ва махсус хизматлари раҳбарларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтган. 

“Россия Федерацияси-Туркия-Сурия ўртасидаги мулоқот жараёни бошланди. Кейин уч давлат ташқи ишлар вазирлари даражасида учрашув, сўнгра жараёнларга қараб, етакчилар учрашуви бўлиб ўтади. Мақсадимиз минтақада барқарорлик ва тинчликни таъминлашдир”, дейди Туркия раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг