Эрдўған Россия қуроллари туфайли киритилган санкцияларга жавоб қайтарди

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россиянинг С-400 зенит тўпламларини сотиб олгани сабабли Туркияга қарши киритилган АҚШ санкцияларини Республиканинг суверен ҳуқуқларига қарши ҳужум деб атади.

“Ушбу қарор мамлакатимизнинг суверен ҳуқуқларига қарши ҳужумдир. Уларнинг асл мақсади бизни мудофаа саноатига қарам қилишдир. Қўшма Штатлар ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сотиб олишда бизнинг шартларимизни бажармади ва улар санкцияларни қўллади, чунки биз ўз ёрдамимиз билан эҳтиёжларимизни қондирдик. Мудофаа саноатимизни янада мустақил қилиш учун биз икки баробар кўпроқ ҳаракат қиламиз” дейди Туркия раҳбари Анқара-Нигде автомагистрали иккинчи қисмининг очилиш маросимида. 

Эрдўған сўзида давом этар экан, Туркиянинг “Аселсан” ва “Рокетсан” концернлари томонидан ишлаб чиқилган “Ҳисар А+” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими намойиш қилинган видеони тақдим этди.

Бундан ташқари, Туркия Президенти Анқара С-400 атрофидаги вазиятни ҳал қилиш учун техник ишчи гуруҳ тузишни Вашингтонга бир неча бор таклиф қилганини эслатди, аммо бу таклифга жавоб бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари Туркия Россиянинг С-400 зенит-ракета тўпламларини сотиб олгани учун мамлакатнинг Мудофаа саноати бошқармаси ва унинг раҳбари Исмоил Демирга санкциялар киритди.

Санкциялар қаторига Туркия Мудофаа саноати бошқармаси учун лицензия ва экспортга рухсатномалар беришни тақиқлаш, шунингдек, Демир ва бошқа амалдорларнинг АҚШдаги активларини музлатилиши киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрдўған Санкция

Баҳолаганлар

521

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг