Эрдўған Путинга илтимос билан чиқди. У нима хоҳлаяпти?
Олам
−
09 Сентябрь 2022
18438Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан газ нархи ҳақида гаплашган ва газ сотиб олишда чегирма бўлишига умид қилмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.
“Путин билан газ нархини муҳокама қилдим, чегирмага эга бўламан деган умиддаман”, дея Туркия раҳбарининг сўзларини келтирган агентлик.
Эрдўғаннинг қўшимча қилишича, ҳозирги энергетик вазият фонида келаётган қиш Европа учун осон бўлмайди ва у катта молиявий харажатларга дуч келади.
Аввалроқ Эрдўған Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити давомида бўлажак учрашувда Путиндан Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини “ғалла коридори” орқали етказиб беришни бошлашни сўрамоқчилиги маълум бўлганди. Туркия президентининг ишонтиришича, агар бундай етказиб бериш бошланса, “товарларни, жумладан, Африканинг энг қашшоқ мамлакатларига ҳам тақсимлашнинг оптимал тизими яратилади”.
Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни Путин Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форум сессиясида Россия ғалла бўйича келишув Европадаги эмас, жаҳон бозорларидаги вазиятни яхшилашга қаратилганини борасида қатъий позицияда эканини айтганди.
“Биз ушбу келишув тузилиши учун ҳамма нарсани қилдик, уларга амал қиламиз. Биз ҳамма нарсани таъминлаймиз. Маълум бўлишича, улар яна одамлар айтганидек, қўпол равишда “чув туширишди”. Улар алдашди. Нафақат бизни, балки келишувга эришиш баҳонасида энг қашшоқ давлатларни ҳам”, деган Путин.
У маҳсулотлар муҳтож мамлакатларга юборилмаётгани учун Эрдўған билан Украинадан Европага ғалла ва озиқ-овқат экспортини чеклаш имкониятини муҳокама қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Россия Миллий Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Одесса, шунингдек, Черноморск ва Южнийдан хавфсиз йўлакларни яратишни назарда тутади. Ушбу келишув жаҳон бозорларига камида 25 миллион тонна дон етказиб бериш имконини беради.
Келишув кучга кирганидан кейин август ойида Украина портларидан 1,67 миллион тоннадан ортиқ озиқ-овқат экспорт қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь