Эрдўған Путин билан гаплашгач, Зеленскийга қўнғироқ қилди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 5 январь куни украиналик мавқедоши Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Туркия Президент девони Алоқа бўлимининг хабар беришича, суҳбатдошлар Туркиянинг гуманитар ва энергетика соҳаларида қўллаб-қувватлаши, шунингдек, “дон йўлаги” масаласини муҳокама қилган. 

Эрдўған ўз мамлакатининг Россия Федерацияси ва Украина ўртасида узоқ муддатли тинчликка эришиш учун воситачилик ҳаракатларига тайёрлигини маълум қилган. 

У, шунингдек, маҳбуслар алмашинувини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга эътибор қаратган ҳамда Анқаранинг Запорожье атом электр станцияси атрофидаги жараёнларни тезлаштиришга дипломатик ҳисса қўшишга тайёрлигини таъкидлаган. 

Украина раҳбари Эрдўғанга фронтдаги кучайиш хавфи ҳақида маълумот берган ва Украина армиясини янада кучайтириш зарурлигини таъкидлаган. Давлат раҳбарлари икки давлат ўртасидаги хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик тафсилотларини муҳокама қилган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 январь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия раҳбари Владимир Путинга ҳам қўнғироқ қилиб, қатор масалаларни муҳокама қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Зеленский Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг