Эрдўған Остонадаги саммитда Исроилнинг жиноятларини кўриб чиқмоқчи
Олам
−
30 Октябрь 2023
8221Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған қозоғистонлик мавқедоши Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмуриятининг Х'даги саҳифасида маълум қилинди.
Билдирилишича, етакчилар Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаро атрофидаги ҳозирги вазиятни муҳокама қилган.
“Томонлар Туркиянинг Ғазога гуманитар ёрдам етказиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ва Исроил томонидан фаластинликларнинг ҳуқуқлари бузилаётганига тўхталди”, дейилади расмий хабарда.
Шунингдек, Президент Эрдўған Туркий Давлатлар Ташкилотининг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитида гуманитар сулҳни таъминлаш, можаро тарқалишининг олдини олиш ва Исроилнинг халқаро ҳуқуқларга зид ҳаракатларини батафсил муҳокама қилиш зарурлигини таъкидлаган.
Суҳбат чоғида Қозоғистон раҳбари ўз мавқедошини Туркия Республикаси ташкил топганининг 100 йиллиги муносабати билан табриклаган.
Туркия раҳбари эса Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг ўнинчи юбилей саммити бўлиб ўтади. Йиғилишда ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари: Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, шунингдек, ТДТ кузатувчи-давлатлари – Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь