Эрдўған Қиличдорўғлини 110 йилга қаматиши мумкин

Олам

image

Туркия мухолифати етакчиси ва май ойидаги сайловларда амалдаги Президентнинг собиқ рақиби Камол Қиличдорўғли 110 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 22 июнь куни “Internet Haber” сайти хабар берди.

Айтилишича, Қиличдорўғлига қарши 28 та даъво қўзғатилган. Аввалроқ бир қатор даъволар бўйича тергов депутатлик дахлсизлиги туфайли тўхтатилган эди, бироқ май ойидаги сайлов натижаларига кўра, Қиличдорўғли парламентга кирмай, дахлсизлигидан маҳрум бўлган.

Қиличдорўғлига қарши даъволарнинг аксарияти Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан қўзғатилган. У собиқ рақибини ёлғончиликда айблаган. Ҳар бир даъво учун мухолифатчи 4 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, президентлик пойгаси пайтида Қиличдорўғли Эрдўғанни сайловолди чиқишларидаги видео учун судга берганди. Унинг адвокати Жалол Челик Қиличдорўғлига етказилган маънавий зарарни 1 миллион турк лираси (50,2 минг доллар)га баҳолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрдўған Қиличдорўғли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг