Эрдўған Истанбулга зилзила хавф солаётганини тасдиқлади
Олам
−
23 Март 2023
12020Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатнинг энг йирик мегаполиси Истанбул ҳалокатли зилзила хавфи бўлиши мумкин бўлган шаҳарлар қаторига киришини тасдиқлади. Бу ҳақда у кеча, 22 март куни ўзининг Twitter’даги саҳифасида тарқатилган турк ОАВларига берган интервьюсида маълум қилди.
“Мен Истанбул фарзандиман, беш йилга яқин Истанбул ҳокими бўлдим. Зилзила хавфи бўлмаган шаҳар йўқ, жумладан Анқара”, дея сейсмологларнинг яқин 10-20 йил ичида Истанбулда ҳалокатли зилзила кутилаётгани ҳақидаги прогнозларига изоҳ бериб.
Шу билан бирга, Эрдўған Истанбулда қачон зилзила содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги нотўғри тахминлар қилинаётганини айтди.
6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Ер силкинишлари, сўнг минглаб ерости силкинишлари республиканинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган. Табиий офат қурбонлари сони 50 минг кишидан ошди.
Олимлар нима деяпти?
Сўнгги ўн ярим йил ичида олимлар хавотирли прогнозни тасдиқловчи яна кўплаб ҳисоб-китобларни нашр этди (эҳтимоллик 35 дан 95% гача, давр 2045 йилгача, магнитудаси 7,0 дан юқори). Зилзила магнитудаси нафақат туркиялик тадқиқотчилар, балки АҚШ Геология хизмати мутахассислари, Италия, Франция, Япония ва ҳатто халқаро суғурта компаниялари томонидан ҳам башорат қилинган.
Гап шаҳарнинг географик жойлашуви ҳақида бормоқда. Истанбул Анадолу ва Евроосиё тектоник плиталарининг туташган жойида, Мармара денгизи остидан оқиб ўтувчи Шимолий Анадолу ёриғининг ўша қисмидан 15-20 километр жанубда жойлашган. Бу сейсмик хавфни олдиндан белгилаб беради. Плиталарнинг ёриқ бўйлаб ҳаракатланиши кўп асрлар давомида катта зилзилаларга олиб келган. 500 йилдан сал кўпроқ вақт ичида Истанбулда йирик табиий офатлар 6-7 марта содир бўлган. Энг ҳалокатли воқеалардан бири 1766 йилда, шаҳар яқинидаги ёриқ шохчаси синганида кузатилган (айнан шу сценарийдан олимлар ҳали ҳам қўрқишади).
Истанбул мэрияси томонидан 2020 йилда сейсмологлар кўмагида тайёрланган ҳисоботга кўра, 7,5 магнитудали силкинишлар таъсиридан барча 39 та шаҳар туманлари турли даражада зарар кўради. Вайронагарчиликнинг энг катта хавфи метрополнинг Европа қисмида, Мармара денгизи қирғоғида. Масалан, Авжилар туманида мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қурбонлар сони 465 нафарга, жароҳатланганлар эса 1500 дан ортиққа етиши мумкин. Туманнинг 104 мингдан ортиқ аҳолиси уйларидан айрилиш хавфи остида. Зайтунбурну туманида 668 киши ҳалок бўлиши мумкин, 5330 дан ортиқ бино қулаш хавфи остида.
Кўплаб муҳим тарихий бинолар (масалан, Аясофя ва Мовий масжид) жойлашган Фотиҳда тумани янада жиддий оқибатлар кузатилиши мумкин: биноларнинг 72 фоизи зилзиладан омон қолмаслиги мумкин, у 1500 дан ортиқ инсоннинг ҳаётига таҳдид солади.
Профессор Туйсуз айтган энг ёмон сценарийга кўра, Истанбул ҳудудининг 40 фоизи фалокат зонасида бўлади ва шаҳарни урадиган цунами баландлиги етти метрга етади.
Истанбул мэриясининг 2021 йилда тақдим этилган яна бир ҳисоботида қайд этилишича, 7,5 магнитудали зилзила оқибатида тахминан 209 000 та бино тўлиқ ёки қисман вайрон бўлиши мумкин (шаҳарда 1,16 млн бор). Бу уч миллионга яқин маҳаллий аҳолининг уйсиз қолишига олиб келади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, алоҳида хавф зонасида кўп қаватли бинолар 2000 йилгача қурилган, бугунги кунда олимлар биладиган сейсмик хавфни ҳисобга олмаган. Истанбулда ўн минглаб бундай бинолар мавжуд. Расмийлар табиий офатдан етказилган иқтисодий зарарни 17 миллиард долларга баҳолаган.
Шундан сўнг шаҳар ҳокимлиги шаҳар бўйича ер ости сувлари пайдо бўлиши харитаси ишлаб чиқилгани, мутахассислар ушбу сувни жабрланганлар вақтинчалик яшаш жойлари (булар қутқарув ускуналари ва инсонпарварлик ёрдамини йиғиш пунктлари, шунингдек, уйсизлар учун чодирли лагерлар)га олиб келиш устида иш олиб бораётганини таъкидлади.
Бу, расмийларга кўра, вазиятга қарши туришга ёрдам берадиган ягона профилактика чораси эмас.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда Истанбулда ўз-ўзидан қурилиш фаол олиб борилмоқда. Ҳокимият ўнлаб йиллар давомида эҳтимолий офатга тайёргарлик кўриш бўйича ўз режаларини амалга ошира олмаяпти.
Шу билан бирга, Истанбулнинг 2003 йилда ишлаб чиқилган зилзила оқибатларига қарши курашиш бош режаси охирги марта 2018 йилда янгиланган эди. 2020 йилда шаҳар зилзила хавфини бошқариш бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Тайфун ҳозиргача бош режа талаблари бўйича бирорта бино қайта қурилмаганини тан олди, лекин келажакда 790 мингта бино хавф-хатарни баҳолашдан ўтишини ваъда қилди. Баъзи бинолар учун ечим қўллаб-қувватловчи тузилмаларни мустаҳкамлаш бўлиши мумкин, бошқалари учун – тўлиқ реконструкция.