Эрдўған Исроилни қоралаётганида унинг микрофони ўчирилди (видео)
Олам
−
23 Сентябрь 30453 2 дақиқа
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ доирасида ўтказилган “Фаластин масаласига ечим топиш ва икки давлатли ечимни амалга ошириш” мавзусидаги халқаро конференциядаги чиқишида Ғазодаги ҳаракатлари учун Исроилни қоралай бошлаган пайтда унинг микрофони ўчирилди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Маълум қилинишича, Президент Эрдўған БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган “Фаластин муаммосига ечим топиш ва икки давлат ечимини амалга ошириш” мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференцияда нутқининг 4-дақиқа 48-сониясида микрофон узилиб қолган. Президент овози ёзиб олинмаётганидан бехабар яна бир дақиқа атрофида гапирган.
Таржимон Президентнинг овози етиб келмаётгани ва ҳеч нарсани эшита олмаётганини айтган.
“Хонимлар ва жаноблар мен Президент овозини эшитмаяпман. Техник носозлик бўлди, унинг овози етиб келмаяпти”, деган таржимон.
Ушбу ҳолат юзасидан Туркия Алоқа бошқармаси муносабат билдириб, ассамблеяда давлат ва ҳукумат раҳбарларининг нутқи учун 5 дақиқа, бошқа маърузачиларга эса 3 дақиқа вақт ажратилганини айтган ва бешинчи дақиқанинг охирида микрофоннинг автоматик равишда ўчирилганини билдирган.
“Туркия БМТ Бош Ассамблеясида Президентнинг маърузалари глобал кун тартибини шакллантирувчи ва кенг таъсир ўтказувчи хабарлар сифатида диққат билан кузатиб борилди. Бошқа давлат раҳбарлари каби Президент Эрдўғаннинг ҳам нутқ вақти беш дақиқа бўлган. Президентнинг сўзлари тўхтатилгани йўқ”, дея қўшимча қилинади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Президент Эрдўған БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка жўнаб кетиш олдидан Истанбулда журналистларга ўз нутқида Ғазо секторидаги гуманитар фалокат ва ваҳшийликларга алоҳида тўхталиб ўтишини, шунингдек, Туркиянинг минтақада барқарорлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ва халқаро тинчликни сақлашга қўшган ҳиссасига тўхталашини айтган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь