Эрдўған Ислом давлатларининг Ғазога муносабатини танқид қилди
Олам
−
30 Октябрь
5695Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига нисбатан ислом оламининг етарли муносабат билдирмаганини танқид қилди. Бу ҳақда у бугун, 30 октябрь куни Қуръонни ёд олиш ва ўқиш бўйича 9-халқаро танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида сўз очди.
“Айрим давлатларни ҳисобга олмаганда, Ислом оламидан ҳеч қандай кескин муносабат йўқлигини афсус билан билдираман”, деди Эрдўған.
Туркия етакчисининг сўзларига кўра, Исроил раҳбарияти тинчликни, инсон ҳуқуқларини, матбуот эркинлигини ва демократияни ҳимоя қилиш вазифасига эга бўлган барча тузилмаларни бўйсундирган.
“Инсониятнинг душмани бўлган Нетаньяхуни тўхтатиш ёки қотиллар тўдасини жавобгарликка тортиш учун бирор тўсиқ чорасини кўрмаяпмиз. Бу инсониятнинг сўниши”, деди Туркия Президенти.
Шунингдек, у Фаластин ва Ливан тақдирига бефарқ бўлмаган барча одамларни ёрдамга чақирган.
“Биз яшашлари учун тикилган чодирларда сионист қотилларнинг бомбаларида тириклай куйдирилиб, шаҳид бўлган биродарларимиз олдида жавобгармиз. Ғазода вайрон бўлган уйларининг харобаларида тасбеҳ ва Қуръон билан шаҳид бўлган болаларнинг олдида қарздормиз”, деди Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Истанбул шаҳрида “3+3” форматидаги давлатлар Ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда Исроил можарони минтақага ёйиш мақсадида провокациялар уюштираётганини айтиб, БМТнинг Исроилга қурол эмбаргоси Тель-Авивни тўхтатиш учун самарали қадам бўлишини таъкидлаган эди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь