Эрдўған инсониятни янги давр кутаётганини айтди
Олам
−
19 Март 2020 13619 1 дақиқа
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған дунё туб ўзгаришлар арафасида турганини ва яқин орада халқлар учун янги давр бошланишини маълум қилди.
Унинг фикрича, илгари Ғарб давлатлари аҳоли ҳаётига аҳамият бермаган. Шу боис айни вақтда коронавирус билан касалланганлар ва қурбонлар тақдирнинг ҳукмига қолдирилди.
“Ғарб мамлакатлари “ким уддалай олса, ўша омон қолсин” тамойилига амал қилади”, дея таъкидлаган Ражаб Эрдўған.
Эрдўған коронавирус дунё тузилишига таъсир қилиши мумкинлигини қўшимча қилди. Сайёрада глобал иқтисодий, ҳам сиёсий ва ижтимоий тузилишда ўзгаришлар кутилаётганини айтган турклар раҳбари.
“Биз янги даврда туб ўзгаришларни амалга оширамиз”, дея хулоса қилган у.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусга Туркияда 191 киши касалланган. Дунё бўйича улар сони эса 220 000 нафарга яқинлашди.
Live
Барчаси