Эрдўған Илон Маск билан турк сунъий йўлдошини Ер орбитасига олиб чиқишни муҳокама қилди

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 16 декабрь куни Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск билан музокара ўтказди. 

Туркия Президенти маъмуриятининг коммуникациялар бошқармаси Туркия раҳбари ва америкалик тадбиркор ўртасидаги суҳбат видеоконференцалоқа орқали бўлиб ўтганини маълум қилди. 

Мулоқотда электр автомобиль транспортини ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт истиқболлари, узоқ муддатли инвестициялар ва ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилган. 

Эрдоган обсудил с Илоном Маском пути углубления сотрудничества

Эрдўған давлат ва хусусий тузилмаларнинг Илон Маск компанияси билан космик технологиялар ва сунъий йўлдош алоқалари соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги мавзусида фикр алмашган. 

Жорий йилнинг январь ойида учирилган TÜRKSAT 5-A сунъий йўлдоши ортидан SpaceX ракетаси орқали Турк алоқа сунъий йўлдоши TÜRKSAT 5-B’нинг Ер орбитасига олиб чиқилиши масаласига тўхталиб ўтилган. 

Туркия раҳбари Туркиянинг Миллий космик дастурини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳам эътибор қаратган. 

Бундан ташқари, Туркиянинг TOGG электромобили учун литий-ионли аккумуляторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қўшма қадамлар масаласи кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Илон Маск

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг