Эрдўған Гаагада Трамп билан ёпиқ учрашув ўтказди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 25 июнь куни НАТО саммитида иштирок этаётган Гаагада АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди. Бу ҳақда Туркия Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Президентларнинг учрашуви Нидерландия қироли Виллем-Александр ва унинг рафиқаси Гаагадаги НАТО саммитида қатнашаётган етакчилар ва уларнинг турмуш ўртоқлари шарафига берилган кечки овқатдан сўнг бўлиб ўтди. Президентлар ўртасидаги музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

Учрашувда лидерлар Туркия ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилди. Учрашувда Президент Эрдўған, икки давлатнинг турли соҳаларда, айниқса энергия ва сармоя соҳасида катта салоҳиятга эга эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳамкорликни ривожлантириш, айниқса, мудофаа саноати соҳасида умумий савдо ҳажмини 100 миллиард долларга етказиш мақсадига эришишга хизмат қилади.

Шунингдек, Туркия давлат раҳбари АҚШ Президенти Трампнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Исроил ва Эрон ўртасида эришилган ўт очишни тўхтатиш келишувини олқишлади. Эрдўған унинг доимий бўлишини тилаб, Ғазодаги инсоний фожиага тезда барҳам бериш ва Россия билан Украина ўртасидаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш учун яқин мулоқот муҳимлигини таъкидлаган.

НАТО бўйича етакчи иттифоқчилар сифатида икки давлат раҳбарлари Альянснинг тўхтатувчи кучини мустаҳкамлаш бўйича кейинги қадамлар муҳимлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Туркия Дональд Трамп Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг