Эрдўған Финляндия ва Швеция раҳбарлари билан юзма-юз учрашди. НАТОнинг тақдири нима бўлади?
Олам
−
28 Июнь 2022
12317Бугун, 28 июнь куни Испаниянинг Мадрид шаҳрида НАТО саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Финляндия Президенти Саули Ниинистё, Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон ва НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда НАТОга киришини қўллаб-қувватлашдан бош тортиши муносабати билан Швеция ва Финляндиянинг иттифоққа аъзолик масалалари муҳокама қилинади. Маълумки, Туркия ушбу икки давлатнинг альянсга аъзо бўлиши қаршилик қилиб келмоқда.
Туркиянинг талабига кўра, Швеция ва Финляндия “Курдистон ишчи партияси”, “Халқ мудофааси отряди” ва ФЕТОни террорчилик ташкилоти деб тан олиши ва уларни қўллаб-қувватламаслигига оид асос тақдим этиши керак.
НАТОга аъзо бошқа давлатларга қараганда терроризмдан кўпроқ зарар кўрган Туркия, иттифоқчиларининг террорга қарши курашдаги сезгирлигини тушунишини кутмоқда. Бу ҳақда сешанба куни Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими раҳбари Фаҳретин Алтун маълум қилди.
"НАТОдаги бошқаларга қараганда террор ҳужумлари нишонига айланган давлат сифатида биз блок ва иттифоқчиларимиздан терроризмга қарши курашда керакли сезгирликни кўрсатишини кутамиз", дейди Эрдўғаннинг Матбуот ва оммавий коммуникациялар бўйича масъул вакили Фахретдин Алтун.
У Туркия НАТОга 70 йил аввал аъзо бўлганини ва “иттифоқдошларининг кучли қўллаб-қувватлаши билан бу блокнинг ажралмас қисми эканлигини исботлаганини” эслатди. Шу муносабат билан Эрдўған маъмурияти вакили Туркиянинг НАТОдаги иттифоқчиларини Анқара террорчи деб ҳисоблайдиган ташкилотларга қарши жиддий курашишга чақирди.
Бугун, 28 июнь куни Мадридда НАТОнинг уч кунлик саммити бошланади, Украинадаги можаро ва Киевни қўллаб-қувватлаш кун тартибининг марказида. Унда НАТОнинг янги стратегик концепцияси қабул қилинади. Шунингдек, Швеция ва Финляндиянинг иттифоққа қўшилиши масаласи кўриб чиқилади.
LiveБарчаси