Эрдўған бугун Путин ва Зеленскийга қўнғироқ қилмоқчи
Олам
−
04 Январь 2023
3518Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 4 январь куни россиялик мавқедоши Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский билан алоҳида-алоҳида телефон орқали мулоқот қилади. Бу ҳақда NTV телеканали эфирида Туркия давлат раҳбари матбуот котиби Иброҳим Қалин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Анқара икки давлат ўртасидаги ҳарбий можарони ҳал қилиш учун ҳам Москва, ҳам Киев билан интенсив дипломатик алоқаларни давом эттирмоқда.
“Ташқи ишлар ва мудофаа вазирларимиз, разведка хизмати раҳбари ва бошқа ҳамкасбларимиз ҳар икки тарафдаги ҳамкасблари билан музокаралар олиб бормоқда”, дейди Қалин.
Унинг эслатишича, Туркия икки томон вакилларининг музокара столида учрашувини ўтказишга муваффақ бўлган ягона давлатдир.
“Аввал Анталияда, кейин Истанбулда музокаралар бўлди. Афсуски, давоми йўқ эди. Лекин, ўзингизга маълумки, Президентимиз икки давлат раҳбарларини бир неча бор йиғилишга чақирган. Биз ушбу чақириқни айтишда ва бу йўналишда ҳаракат қилишда давом этамиз”, дейди у.
Туркия Президентининг матбуот котиби, шунингдек, “Россия ва Украина ўртасидаги урушни ёйиш ва чуқурлаштириш”нинг жуда юқори хавфи ҳақида огоҳлантирди.
LiveБарчаси