Эрдўған БМТни Исроилга қарши қурол эмбаргосига чақирди
Олам
−
19 Октябрь
2907Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбул шаҳрида “3+3” форматидаги давлатлар Ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда Исроил можарони минтақага ёйиш мақсадида провокациялар уюштираётганини айтди ва БМТнинг Исроилга қурол эмбаргоси Тель-Авивни тўхтатиш учун самарали қадам бўлишини таъкидлади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Учрашувда Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ва Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян иштирок этди. Йиғилишда Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан, Туркия Президенти маъмуриятининг алоқалар бўлими раҳбари Фахреттин Алтун, Президентнинг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Акиф Чиғатой Қилич ҳам иштирок этган. Эрдўған “3+3” формати минтақавий муаммоларни мулоқот орқали ҳал этиш нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда яратилганини таъкидлаган. Туркия раҳбари “Жанубий Кавказнинг қиёфаси мустаҳкам тинчлик сари ўзгариб бораётганидан” мамнунлигини билдирган.
Туркия Президентининг Ташқи ишлар вазирлари билан учрашувида Жанубий Кавказда барқарор тинчлик жараёнини таъминлаш, минтақавий ва глобал муаммолар ҳам муҳокама қилинган. Жумладан, Президент Эрдўған Яқин Шарқдаги вазиятга тўхталар экан, Исроил можарони минтақага ёйиш мақсадида провокациялар уюштираётганини айтди. У ўт очишни тўхтатмасдан ўтаётган ҳар бир кун минтақавий урушни янада жиддийлаштириши ҳақида огоҳлантирган. Президент БМТнинг Исроилга қурол эмбаргоси Тель-Авивни тўхтатиш учун самарали қадам бўлишини таъкидлади. Туркия бунинг учун тўхтамасдан ҳаракат қилишини ҳам эслатган.
Президент Эрдўған мамлакатнинг Озарбайжон ва Арманистон ўртасида доимий тинчликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, минтақадаги воқеалар муносабати билан ундаги мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни кучайтириш зарурати пайдо бўлмоқда. Давлат раҳбари “3+3” платформасининг институционал тузилмага айлантирилиши мулоқот механизмини янада самаралироқ қилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Исроил давлати ташкил этилган кунни фаластинликлар учун фалокат деб атаганди ва бу мамлакатни давлат деб аташнинг ўзи нотўғри эканини таъкидлаганди. Турк етакчисининг таъкидлашича, ҳозирда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоси сифатида ягона расмий чегаралари номаълум бўлган давлат бу – Исроил. Шунингдек, Эрдўған бунга БМТ Бош Ассамблеясида бутун дунёга эътибор қаратганини ва 1947 йилдан буён ўзгариб келаётган Исроил харитасини намойиш қилиб, Исроилнинг чегаралари қандай эканлиги ҳақида савол берганини таъкидлаганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь