Эрдўған айтмоқчи бўлган хушхабар нима? У дунёга нима беради?

Олам

image

Бугун, 22 июль куни Истанбулда имзоланадиган “Дон йўлаги” бўйича келишув жаҳон бозорларига камида 25 миллион тонна дон етказиб бериш имконини беради. Бу ҳақда ТАСС мухбирига Истанбулдаги манба хабар берди. 

"Биринчи босқичда бугун Истанбулда имзоланадиган келишув туфайли Украина портларида тўсиб қўйилган озиқ-овқат юклари бўлган кемалар блокдан чиқарилади деб тахмин қилинмоқда. Уларнинг сони 80 га яқин. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, ушбу механизм ишга туширилгандан сўнг яқин ҳафталарда жаҳон бозорларига 25 миллион тоннага яқин ғалла етказиб берилади”, дейди манба. 

У таъкидлаганидек, “Дон йўлаги” бўйича келишувнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири қуруқ юк кемаларининг Украина портларидан эркин чиқиб кетиши учун хавфсизлик кафолатлари эди. 

Ўз навбатида, “Habertürk” телеканали Туркия ва Россиядан ғалла бўйича келишув икки давлат ҳарбий идоралари раҳбарлари томонидан имзоланиши ҳақида хабар берди. 

Ҳарбий мажбурият

Украина ғалласини Қора денгиз орқали экспорт қилиш бўйича келишув юк кемаларини ҳарбий кузатиб боришни назарда тутмайди, бироқ томонлар уларга ҳужум қилмаслик мажбуриятини олади, дейди ТАСС агентлигига музокаралардан хабардор манба. 

“Ҳарбий эскорт режалаштирилмаган, келишувда томонлар дон ташувчи кемаларга ҳужум қилмаслик мажбуриятини олади”, дейди у. 

Йўлакларни яратиш

Қайд этилишича, Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Одесса, шунингдек, Черноморск ва Южнийдан хавфсиз йўлакларни яратишни назарда тутади. 

“Одесса ва яна иккита Украина порти (Черноморск ва Южний)дан хавфсиз йўлаклар яратилмоқда”, дейди манба. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни Истанбулда “Дон йўлаги” яратиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди, унда Россия Федерацияси, Туркия, Украина ҳарбий делегациялари ҳамда БМТ вакиллари иштирок этди. Жаҳон Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш йиғилишдан сўнг Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини Қора денгиз орқали хавфсиз ва ишончли экспортини таъминлаш йўлида муҳим қадам ташланганини айтди.

Жорий йилнинг 18-19 июль кунлари Президентлар Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған Теҳронда ўтган "Остона жараёни" саммитида яккама-якка мулоқот қилдилар. Анда асосий мавзу Украинада қолаётган донни хавфсиз олиб чиқиш бўлди. Теҳрондан Туркияга қайтган Ражаб Тоийб Эрдўған "Дон йўлаги" бўйича якуний ҳужжат шу ҳафта имзоланиши кутилаётганини айтган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Дон йўлаги

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг