Эрдўған, Алиев ва Бердимуҳамедов чала қолган ишни тугатиш учун яна учрашмоқчи

Олам

image

Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон раҳбарлари, уч давлат энергетика вазирликлари раҳбарларининг учрашувидан сўнг, янги саммит ўтказади ва туркман табиий газининг Европага экспорти бўйича йўл харитаси ҳақида қарор қабул қилади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 18 декабрь куни мамлакат жануби-шарқидаги Мардин шаҳри ёшлари билан учрашувда маълум қилди. 

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, туркман газини Европага етказиб бериш масаласи ўтган ҳафта Туркманбошида бўлиб ўтган Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон саммитида муҳокама қилинган. 

“Биз уч давлат томонидан бундай қадам ташлаш имкониятини муҳокама қилдик. Биз: Нима учун мумкин эмас,дедик. Ва тегишли кўрсатмалар бердик. Туркия энергетика вазирига унинг жамоаси билан биргаликда Озарбайжон ва туркманистонлик ҳамкасблари билан дастлабки ишларни олиб бориш топширилди. Ушбу ишлардан сўнг биз, уч давлат раҳбари янги йиғилиш ўтказамиз ва умид қиламанки, йўл харитаси қандай бўлишини ҳал қиламиз. Туркманистондан, айниқса, Озарбайжон орқали мамлакатимизга табиий газ етказиб берилиши саъй-ҳаракатларимизни осонлаштиради”, дейди Эрдўған туркман кўк ёқилғисини Туркия ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилган марказ орқали Европага етказиб бериш имконияти ҳақида гапирар экан. 

Унинг қайд этишича, марказ яратиш мавзуси Туркияда анчадан бери кун тартибида. 

“Биз бу масалани ҳурматли [Россия Федерацияси Президенти Владимир] Путин билан бир неча бор муҳокама қилдик. У Туркияни Европага табиий газ етказиб берадиган марказ сифатида қабул қилди. Ва нафақат газ етказиб бериш, балки нархини ҳам белгилаб беради. Биз бунга рози бўлдик”, дейди Эрдўған.

Эрдўған туркман газини ҳам Озарбайжон ёрдами билан Каспий денгизи орқали Туркияга олиб келиб, сўнг уни Европа мамлакатларига пуллашни режалаштиряпти. Шу мақсадда 14 декабрь куни Туркманбоши шаҳрида Туркия-Озарбайжон-Туркманистон Президентларининг биринчи уч томонлама саммити бўлиб ўтди. Саммитдан сўнг Эрдўған Энергетика вазирлиги раҳбарига бир ой муддатда туркман табиий газини Европага экспорт қилиш масаласини ишлаб чиқишни топширганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг