Туркия туркман газини Европага сотмоқчи. Президентлар нимага келишди?

Олам

image

Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон Туркманистон табиий газини етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳ тузади. Бу ҳақда бугун, 14 декабрь куни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли уч давлат Президентларининг Туркманистонда бўлиб ўтган учрашуви бўйича маълум қилди. 

“Биз Туркманистон табиий гази масаласида уч давлат манфаати учун қўшма қадамлар ташлашга тайёрмиз ва бу борада иш олиб борувчи ишчи гуруҳ тузишга қарор қилдик”, дейди вазир.

Чавушўғлининг сўзларига кўра, уч давлатнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги масалалари саммит кун тартибида энг муҳими бўлган ва бу унинг якунида имзоланган меморандумда ўз аксини топган. 

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған саммитда сўзга чиқиб, Туркманистондан Европага табиий газ етказиб бериш бўйича ишларни бошлаш тарафдори эканини айтди.

Унинг таъкидлашича, Туркия Каспий денгизидаги “Дўстлуғ” нефт-газ конини ўзлаштиришда Туркманистон ва Озарбайжон билан ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр. Бундан ташқари, Анқара Туркманистон ва Озарбайжон билан Туркияга электр энергияси импорти мавзусини муҳокама қилишга тайёр. 

Туркия раҳбари, шунингдек, минтақавий хавфсизликка қўшилаётган ҳисса сифатида транспорт йўлакларини, жумладан, Лапис-Лазулини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made