Ҳаммасига Путин сабабчи. Эрдўған нега туркман газига қизиқиб қолганини айтди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Энергетика вазирлиги раҳбарига бир ой муддатда туркман табиий газини Европага экспорт қилиш масаласини ишлаб чиқишни топширганини айтди. У бу ҳақда Туркманбоши сафаридан қайтаётиб журналистлар билан қилган мулоқотида гапирган. 

“Мен энергетика вазиримизга бу масалани бир ой муддатда ҳал қилишни топширдим. 2023 йил бошида Туркманистон Президенти мамлакатимизга ташриф буюради, умид қиламизки, кейин бу масалани ниҳоят ҳал қиламиз”, дейди Эрдўған.

Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Туркманистон газига қизиқиб қолганини шундай изоҳлайди. 

“Янги жараён юзага келди, бу Россия Президенти Владимир Путиннинг Россиядан Европага газ етказиб беришнинг иложи йўқлиги ҳақидаги хавотири билан боғлиқ. Ҳозир вазият ўзгарди. Туркманистонда шундай имкониятлар бор, лекин у ўз табиий газини Европага тўғридан-тўғри етказиб бера олмайди”, дейди у.

Қайд этишича, Туркия туркман газини Европага етказиб бериш марказига айланишини қўшимча қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Баку ва Ашхобод ўртасида Туркманистондан Каспий денгизи орқали газ етказиб бериш масаласи муҳокама қилинмоқда, бошқалар қаторида молиявий юк масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.  

“Менимча, Озарбайжон ва Туркманистон бу юкни тақсимлаш борасида келишувга эришиши керак. Агар Туркия бу жараённинг бир қисмига айланса, у ҳолда харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олади. Агар Европа Иттифоқи бу жараёнга қўшилса, молиявий масалада Брюссель вакиллари ҳам иштирок этиши керак бўлади”, дейди Эрдўған.  

У Европа Иттифоқи билан туркман газини Европага етказиб бериш масаласини муҳокама қилиш ниятида эканини қўшимча қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

508

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг