Эрдўған АҚШда! Шов-шувли мактуб эгасига қайтарилди

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ Президенти Дональд Трамп таклифи билан Америкага ташриф буюрди. Оқ уйда икки давлат раҳбари учрашуви ўтказилди.

Америка Президенти Трамп матбуот анжумани вақтида Оқ уйда Эрдўған билан ажойиб ва жуда сермаҳсул учрашув ўтказганини таъкидлади. Шунингдек, Трамп расмий Анқаранинг Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаси сотиб олиши бўйича юзага келган келишмовчиликка оқилона ечим топишга умид билдирган.

Бундан ташқари, АҚШ етакчиси Европа суриялик қочоқлар учун Туркияга кўпроқ пул тўлаши кераклигини қўшимча қилди.

“Тўғрисини айтганда, Европа бунинг учун сезиларли даражада кўпроқ тўлаши керак. Айни вақтда Туркия бу харажатларнинг катта қисмини қоплаяпти”, деди Трамп.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Дональд Трамп билан учрашувдан кейин Америкаи етакчисининг шов-шувларга сабаб бўлган мактубини ўзига қайтарганини маълум қилди.

Трамп учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Эрдўғанга миннатдорлик билдирди.

“Эрдўғаннинг мухлисиман. Туркия НАТОда АҚШдан кейин энг кучли иккинчи армиядир”, деди Трамп.

F-35 қирувчи самолёти бўйича делегациялар жуда самарали учрашувлар ўтказганини таъкидлаган Трамп икки давлат орасидаги савдо айланмасини 100 млрд долларга етказиш ҳақида кўрсатма берганини таъкидлади.

Эрдўғаннинг АҚШга ташрифи ва Трамп билан матбуот анжуманида қатнашиши маълум вақт давом этган сиёсий келишмовчиликлар ортидан юз берди.

Дастлаб октябрь ойида Трамп Эрдўғанга давлат етакчиларининг ўзаро мулоқот этикасига умуман тўғри келмайдиган жумлалар битилган мактуб йўллади. Унда “айтганидан қолмайдиган қайсар йигит бўлманг. Аҳмоқлик қилманг!” каби жумлалар ёзилганди.

Шундан сўнг, Туркия Сурия шимоли-шарқида курд отрядларига қарши ҳарбий ҳаракат бошлади. АҚШ эса Туркияни бундан қайтариш учун унга санкция жорий қилди. Кейинроқ Туркия ва АҚШ ўзаро келишувга эришди. АҚШ эса санкцияларни бекор қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ-Туркия

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг