Эрдўған афғон халқи билан боғлиқ янги муаммо авж олишидан огоҳлантирди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Афғонистондаги вазият кескинлашуви фонида мамлакатда янги миграция тўлқини бошланиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Туркия Эрон ҳудуди орқали кириб келган афғон муҳожирлари оқимига дуч келди. Энди эса Афғонистондан кириб келаётган янги миграция тўлқини хавфига дуч келишимиз мумкин. Биз бу мамлакатда барқарорликни сақлаб қолиш учун ҳаракатларимизни давом эттирамиз",  деди Эрдўған Истанбулда сўзлаган нутқида. 

Маълумот учун, кеча Афғонистонда “Толибон” ҳокимияти ўрнатилди. Ҳаракат бутун мамлакат назоратига ўтганини эълон қилди. Шундан сўнг, Президент Ашраф Ғани истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди. Аммо ҳозирча у қаерга кетгани номаълум.

ОАВ маълумотларига кўра, муваққат ҳукуматга собиқ Ички ишлар вазири Али Аҳмад Жалоли раҳбар этиб тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Туркия мигрантлар

Баҳолаганлар

1166

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг