“Толибон” Ашраф Ғани ва ҳукумат аъзоларига таклиф билан чиқди

Олам 51024
image

“Толибон” ҳаракати Афғонистон Президенти Ашраф Ғанини, ҳукумат амалдорлари ва афғон партиялари етакчиларини ҳамкорликка чақирди. Бу ҳақда “Al Arabiya” телеканали хабар қилди.

Унга кўра, толиблар давлат раҳбарига мурожаат қилиб, Aфғонистондаги маъмуриятдаги бошқа амалдорлар ва сиёсий партиялар раҳбарларини биргаликда ишлашга таклиф қилган.

“Толибон”нинг Қатар сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Суҳайл Шоҳин BBC телерадиокомпаниясига ҳаракат барча афғонларни ўз ичига олган инклюзив ҳукумат тузиш ниятида эканини маълум қилган.

Аввалроқ, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани истеъфога чиққани ҳақида хабар берган эдик. Муваққат ҳукуматга эса собиқ Ички ишлар вазири Али Аҳмад Жалоли раҳбар этиб тайинланди.

Маълумот учун, бугун Қобулда Афғонистон ҳукумати ҳокимиятни "Толибон"га топширяпти. Толиблар шаҳарга ҳужум қилмасдан уни музокаралар орқали эгаллаш ҳаракатини бошлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3609
Рейтинг: 2.9
t
×