Эрдўған ҳам коронавирусга қарши эмланди

Олам

image

Бугун, 14 январь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Президент ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Мен ҳам эмландим”, деган Эрдўған.

Эрдўған мамлакатда оммавий тарзда бошланган коронавирусга қарши эмлаш жараёни ҳақида ҳам маълумот бериб ўтган.

“Муваффақиятли давом этаётган эмлаш дастуримиз доирасида 254 минг тиббиёт ходими биринчи доза вакцина билан эмланди. Мен уларга қўшилиб, эмландим”, деган Президент.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда Хитойнинг Sinovac Biotech компанияси ишлаб чиқарган коронавирусга қарши CoronaVac вакцинаси фавқулодда рўйхатдан ўтказилганди. Шундан сўнг мамлакатда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланди.

Маълумот ўрнида, Туркияда коронавирусга чалинганлар 2,36 млндан ошган. 2,23 млн киши соғайган ва 23 минг 325 киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг