Президент Администрациясида ОАВ билан ишлаш секторига янги мудир тайинланди
Жамият
−
12 Декабрь 2019 7854 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбасига мудир тайинланди. Маълумотларга қараганда, ушбу лавозимни Ғафур Ғулом номидаги нашриётнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келаётган Носир Жўраев эгаллаган.
Шўъба мудирлиги лавозимида Салим Ашуров 2018 йилнинг октябрдан шу кунга қадар фаолият юритди. Сўнг “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”га бош муҳаррир этиб тайинланди.
Президент Администрациясидаги ушбу тайинлов бўйича расмий маълумот берилгани йўқ.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь