Энг юқори маош олувчи футболчи кимлиги маълум бўлди
Спорт
−
17 Октябрь 2025 5296 1 дақиқа
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду “Forbes” нашри томонидан эълон қилинган 2025 йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўринни “Интер Майами” жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси эгаллади.
“Forbes” маълумотларига кўра, 2025-2026 йилги мавсумда Роналду “Ал-Наср” клубидан 280 миллион доллар миқдорида даромад олади. Бу суммага нафақат унинг ўйин учун тўловлари, балки клуб иштирокида тузилган тижорат шартномалари бўйича молиявий бонуслар ҳам кириши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, у турли ҳамкорлардан яна 50 миллион доллар олади.
“Forbes” версиясига кўра, 2025 йилнинг энг юқори маош оладиган футболчилари:
- Криштиану Роналду — 280 млн $ ;
- Лионель Месси — 130 млн $ ;
- Карим Бензема — 104 млн $ ;
- Килиан Мбаппе — 95 млн $ ;
- Эрлинг Холанд — 80 млн $ ;
- Винисиус — 60 млн $ ;
- Мухаммад Салоҳ — 55 млн $ ;
- Садио Мане — 54 млн $ ;
- Жуд Беллингем — 44 млн $ ;
- Ламин Ямаль — 43 млн $ .
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналдунинг футбол тарихидаги биринчи миллиардер сифатида қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси