Энг хавфли рус қуроллари номи эълон қилинди
Олам
−
12 Сентябрь 2019
19714С-400 "Триумф" ҳаво мудофаа тизими, "Бастион-П" қирғоққа қарши ракета тизими ва "Искандар" операцион-тактик комплекси рус қуролининг энг хавфли тури ҳисобланади, деб ёзади Буюк Британиянинг “Janes360” нашри Британия ҳаво кучлари бошлиғининг потенциал ва жанговар тайёргарлик бўйича ёрдамчиси Жулиан Баллнинг баёнотига таяниб.
Баллнинг сўзларига кўра, улар туфайли Россия кириш ва маневрни чеклаш зоналарини (A2 /AD) яратди, бу эса Британиянинг ўзгарувчан вазиятга тезда жавоб бериш қобилиятига шубҳа туғдирди.
Шу билан бирга, Балл бундай чекловга қарши сунъий интеллект ёрдамида курашишни, истиқболли қурол турларини ишлаб чиқишни ва уруш тактикасини ўзгартиришни таклиф қилади.
С-400 "Триумф" - замонавий узоқ масофага мўлжалланган ҳаво мудофааси тизими, шунингдек, ҳаво кемалари, круиз ва баллистик ракеталарни, шу жумладан ўрта масофадагиларни йўқ қилиш учун мўлжалланган, У ердан нишонга қарши ишлатилиши мумкин. Масофаси 400 километрни ташкил этади ва 30 километр баландликдаги нишонларни йўқ қилишга қодир.
"Бастион"- бу турли синф ва турдаги кемаларни амфибия ҳужуми, конвойлар, кема ва ҳаво кемаларга зарба беришга мўлжалланган бўлиб, кучли ёнғин ва электрон қарши ҳаракатлар шароитида битта кема ва ерга асосланган радио контрастли нишонларни йўқ қиладиган ракета тизими.
“Искандер” - тактик ракета тизими бўлиб, мажмуанинг асосий мақсади душманнинг ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимини, шунингдек 500 километргача масофада жойлашган энг муҳим объектларни йўқ қилишдир.
LiveБарчаси