Энг хавфли педофил аёл қамоқдан озод қилинади
Олам
−
06 Сентябрь 2019
19299Буюк Британияда педофил Ванесса Жорж сентябрь ойи охирига қадар озод қилинади, деб хабар беради Daily Mail газетаси.
2009 йилда у вояга етмаганлар ва гўдакларга нисбатан жинсий зўравонлик бўйича 13 та иш бўйича айбдор деб топилган. Aёл болаларга нисбатан зўравонлик жараёни ҳақида фильм суратга олган ва уни тарқатган. Ванесса қурбонларини ўзи ишлайдиган жойдан топган.
Икки қизи аёл қамоқда бўлганида уни ташлаб кетган, эри ҳам у билан ажрашган.
Расмийларга кўра, 49 ёшли маҳкум энди бошқаларга хавф туғдирмайди. Aммо унга жабрланганларга яқинлашиш ва Буюк Британиянинг баъзи шаҳарларига саёҳат қилиш тақиқланган.
Жоржнинг ҳаракатларидан таъсирланган болаларнинг ота-оналари унинг ҳаракатларидан хабардор қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь